SIM картани ва батареяни жойлаштиринг
Муҳим: Ушбу қурилма фақат стандарт SIM карта билан фойдаланиш учун
мўлжалланган (расмга қаранг). Мос келмайдиган карталардан фойдаланиш ушбу
карта ва қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган
маълумотларга зарар келтириши мумкин. Илтимос, mini-UICC қирқими мавжуд
бўлган SIM картадан фойдаланиш учун мобил тармоқ операторингизга мурожаат
қилинг.
6
Ишга киришиш
Бу телефон BL-5J батареяси билан ишлашга мўлжалланган. Доим оригинал Nokia
батареяларидан фойдаланинг.
Агар фақат битта SIM картангиз бўлса, картани ички SIM карта ушлагичга
жойлаштиринг.
1 Телефоннинг пастидаги чуқурчага бармоғингизни ўрнатинг ва эҳтиёткорлик
билан орқа қопқоқни кўтаринг ва олиб ташланг.
2 Агар батарея киритилган бўлса, уни чиқариб олинг.
3 SIM карта ушлагичини очиш учун уни суринг (1) ва уни кўтариш учун
тирноғингиздан фойдаланинг. SIM карта ушлагичи пасайтирилганда алоқа
жойи пастга қаратилганлигига ишонч ҳосил қилинг (2), SIM картани SIM карта
ушлагичига жойлаштиринг ва ушлагични пасайтиринг (3). Карта ушлагичини
ёпиш учун уни суринг (4).
4 Батарея терминалларини ва батарея бўлмасини текисланг ва батареяни
жойлаштиринг. Орқа қопқоқни алмаштириш учун тепадаги қулфловчи
сурилмаларни уларнинг ўз слотларига қаратган ҳолда то қопқоқ ўз жойига
тушмагунича босинг.
Ишга киришиш
7